Линклар

Афғонистон жанубида маҳаллий полиция кийимини кийган номаълум шахс НАТОнинг уч ҳарбийсини отиб ўлдирди. Отишма чоғида ҳужумчи шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Хавфсизликка кўмаклашиш халқаро кучлари якшанба куни тарқатган баёнотда айтилади.

Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қайси мамлакат фуқароси бўлгани очиқланмаяпти.

Жорий йилда Афғонистонда амалга оширилган бу каби ҳужумларда йигирмадан зиёд киши ҳалок бўлган.

НАТО раҳбарлигидаги Хавфсизликка кўмаклашиш халқаро кучлари ходимлари ҳозирда 2014 йилдан бошлаб мамлакатдаги хавфсизлик учун масъулият зиммасига тушажак афғонистонлик ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказмоқдалар.
XS
SM
MD
LG