Линклар

Футбол бўйича Европа чемпионатининг финал босқичида Испания жамоаси Италия жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа испанияликлар 2008 йилда қўлга киритган чемпионлик мақомини сақлаб қолдилар.

Киев стадионида ўтказилган кечаги ўйинда испаниялик футболчилар устунлиги яққол сезилиб турди.

Голлар биринчи таймда Силва ва Алба томонидан, иккинчи таймда эса Торрес ва Мата томонидан киритилди.
XS
SM
MD
LG