Линклар

logo-print
НАТО расмийларига кўра, афғон полицияси кийимида бўлган киши Афғонистон ғарбидаги Ҳелманд вилоятида халқаро кучларнинг уч ходимини отиб ўлдирган.

Яраланган ҳужумчи қўлга олинган. Бу ҳақда НАТО қўмондонлиги хабар берди.

Ҳалок бўлганларнинг учаласи ҳам Британия ҳарбийлари бўлишган. Йил бошидан буён халқаро кучларнинг 20 дан ортиқ ходими ўлдирилган.

Март ойида Америка аскарининг 16 тинч фуқарони отиб ўлдирганлиги бу муносабатни янада таранглаштирган.

Бу ҳодиса ортидан Афғонистон президенти Ҳомид Карзай НАТО кучларини муддатидан олдин мамлакатдан чиқиб кетишини сўраган.
XS
SM
MD
LG