Линклар

"Евро" пул бирлиги ҳудудидаги 17 мамлакатда ишсизлик даражаси яна ошган.

Европа Иттифоқи статистика маркази Eurostat маълумотларига кўра, Евро ҳудадда ишсизлик даражаси ўтган ой 11.1 фоизни ташкил этган.

Май ойида бу рақам 11 фоизни ташкил этган эди. Энг кўп ишсизлар Испания ҳиссасига тўғри келади.

Бу мамлакатда ишсизлик 24.6 фоизни ташкил этади.

Eurostat маълумотларига кўра, ўтган ой Евро ҳудудда 17,6 миллион ишсиз қайд этилган.
XS
SM
MD
LG