Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:00

Уч мардикор сув омборида ғарқ бўлди


Uzbek migrants drown in the Gorky Reservoir
Uzbek migrants drown in the Gorky Reservoir

Нижний Новгороддаги сув омборда чўкиб ўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди. Полицияга кўра¸ Самарқанддан келган бу йигитлар маҳаллий қурилишлардан бирида ишлаган.

2012 йилнинг 25 июнида соат тахминан 18:43 ларда Горковский сув омборининг Нижний Новгород вилояти Городецкий тумани Вашуриха қишлоғи ёнида жойлашган қисмидаги дамбалар ёнида уч нафар одамнинг чўкиб кетгани ҳақида хабар қилинган.

Нижний Новгород бўйича Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) бошқармаси матбуот маркази раҳбари Светлана Петровага кўра, ҳодиса жойига маҳаллийлар томонидан чақиртирилган вазирлик мутахассислари¸ сувдан дастлаб фақат бир нафар ўзбек йигитининг жасадини олиб чиқишган.

“Қолган икки шахс мурдаси Дзержинск шаҳар қутқарув отряди ходимлари томонидан махсус траллар ёрдамида 26 июн куни топилди”, дейди Светлана Петрова.

- Ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва улар 1973 йилда туғилган Набиев Абдусамад Раҳимович¸ 1995 йилда туғилган Раҳимов Тайран Ғофурович¸ ҳамда 1990 йилда туғилган Нарзиқулов Даврон Баҳромовичлар.

Учаласи Россияга келгунга қадар Самарқанд шаҳрида яшаб келган. Дамбанинг очиқ шлюзи ёнида чўмилаётганида уларни гирдоб тортиб кетгани айтилмоқда, дейди ФВВ расмийси Светлана Петрова Озодлик мухбирига.

Озодлик таҳририяти жабрланган айрим ўзбекистонликларнинг исмлари қутқарувчилар томонидан хато талаффуз этилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Полициядан олинган маълумотлардан аниқланишича, 25 июн куни Вашуриха қишлоғидаги объект қурилишида ишлаётган беш нафар ўзбекистонлик сув омборига чўмилгани борган.

Икки киши қирғоқда қолган, уч киши кучли гирдоблар ҳосил бўладиган дамбанинг шлюзлари яқинида чўмилишга тушган ва шу гирдоблар уларни шлюз ичига тортиб кетган бўлиши мумкин, дея давом этади Нижний Новгород Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси Светлана Петрова.

- Нобуд бўлганлар мурдалари сув омборидан олиб чиқилди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари ходимларига тергов амалиётларини ўтказиш учун топширилди, дейди Светлана Петрова.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Нижний Новгород бўйича бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрелидан буён биргина Нижний Новгород вилоятида 55 киши, жумладан 4 бола чўкиб кетган. Улардан фақат 13 нафаригина қутқарилган.
XS
SM
MD
LG