Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга сафар қилади


АҚШ Конгресси делегацияси яқин кунларда Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол якшанба куни маълум қилди.

Жаноб Крол конгрессменлар ташрифининг аниқ санасини айтмади. Бу йил АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланади.

“Ўтган 20 йил ичида мамлакатлар ўртасида маориф, савдо ва инвестициялар, маданий соҳаларда алоқалар ривожлангани гувоҳи бўлиб турибмиз“, деди Жорж Крол.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 19 февралида ўрнатилган эди.

2011 йил натижаларига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 36 фоизга ортган ва қарийб 250 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG