Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:59

АҚШ Конгресси делегацияси Тошкентга келади


АҚШ Сенатори Жон Макейн Ўзбекистон режимининг энг ашаддий танқидчиларидан
АҚШ Сенатори Жон Макейн Ўзбекистон режимининг энг ашаддий танқидчиларидан

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол Америка Мустақиллиги куни муносабати билан Тошкентда ўтказилган қабул маросимида маълум қилди.

Жаноб Крол конгрессменлар ташрифининг аниқ санаси, делегация кимлардан иборат экани ва улар Ўзбекистонга нима мақсадда келишаётганини айтмади.

Бу йил АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланди.

“Ўтган 20 йил ичида мамлакатлар ўртасида маориф, савдо ва инвестициялар, маданий соҳаларда алоқалар ривожлангани гувоҳи бўлиб турибмиз“, деди Жорж Крол.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 19 февралида ўрнатилган эди.

2011 йил натижаларига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 36 фоизга ортган ва қарийб 250 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2010 йилда АҚШ ўқув юртларига ўқишга кирган ўзбекистонлик талабалар сони 560 нафардан ортган.

АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари 2005 йил Андижон воқеалари ортидан совуқлашган.

АҚШ Сенатори Жон Макейн 2005 йил 13 майда юз берган Андижон қирғинидан кейин Ўзбекистонда, ёпиқ эшиклар ортида ҳозир бўлган уч нафар америкалик сенаторнинг биридир.

Ўшанда мамлакат расмий доираларидан бирортаси, на президент Ислом Каримов, на ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев ўшанда у билан учрашишни истамаган эди.

Андижон хунрезлиги ортидан совуқлашган АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари сўнгги йилларда яна илий бошлагани кузатилмоқда.

АҚШ расмийлари Ўзбекистон орқали ўтадиган Шимолий таъминот йўли масаласида музокаралар олиб бориш учун Тошкентга серқадам бўлиб қолдилар.

Америка Конгресси аъзолари 2004 йили киритилган Ўзбекистонга етказиладиган ҳарбий ёрдамга чекловларни бекор қилиш борасида овоз берган эдилар.

Бунинг ортидан Ўзбекистон АҚШ ва НАТО билан Афғонистондаги ўн минглаб зирҳли машина, контейнер ва қурол-яроқни мамлакат ҳудуди орқали олиб чиқиш борасида ҳамкорликка келишган.
XS
SM
MD
LG