Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:08

"Ўзбекларга "Араб баҳори" керакмас!"


Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Прагада ўтказилган 2-қурултойига муносабат билдирган айрим ўзбекистонликлар шундай фикрда.


Ўзбекистон президенти Оллоҳ тарафидан қўйилган шахс¸

дер экан Тошкентдан қўнғироқ қилган 44 яшар Саид Оли Имрон сурасидан мисол келтириб¸ Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Прагада Қурултой ўтказганини жиддий қоралади.

- Қурултой бўйича гапирмоқчи эдим. Прагада Қурултой ўтибдию. Қурултойда ўзларини жуда демократ деб ҳамма ëққа овоза қилаëтган Муҳаммад Солиҳ тўғрисида гапирмоқчи эдим. Бу қанақа инсон? Мусулмон эмас, бу мансабпараст бир одам. "Араб баҳори" деб Ўзбекистонда ҳар хил одамларни фитнага бошлаяпти. Қанақасига қуролли куч ишлатиш билан давлат тўнтариши қиламиз, давлатни қўлга оламиз, деб гапириши мумкин? Бунга ҳам жавоби бор. Оллоҳ таоло кўриб турибди бу нарсанинг ҳаммасини. Нимага буилар инқилобга чақиради? Менинг жаҳлим чиқди. Қаëқдаги бурнини ҳар қаëққа тиқадиган Синнот-Миннотлариям ўзиникиларини кавласин. Бизлар учун, мусулмонлар учун Оллоҳ таолонинг гаплари, Оллоҳ таолонинг буюргани бизлар учун фарзми? Оли Имрон сурасини очинг. Ўша ерда бир ояти бор. “Ҳукмдорингларга, амирларингларга бўйсунинглар. Токи улар биз томондан қўйилгандир”. Мана сизга. Ўзидан ўзи ҳукмдор бўлиб қолмайди. Ўша ҳукмдор бўлибдими, ўшанинг нимасига биз бўйсунишимиз шарт, дейди тошкентлик Саид.

Қандай қилиб Ўзбекистон халқ ҳаракати тузумни ағдармоқчи

Бу саволни Қашқадарëда бухгалтерлик қиладиган 60 яшар исми айтилишини истамаган ўзбекистонлик берди. Озодликнинг "Қурултой" дастурида Ўзбекистон Халқ ҳаракати вакилларининг гапларини эшитиб шундай савол пайдо бўлди, дейди суҳбатдош.

- Президентимизнинг қўлида армия бўлса, ички ишлар бўлса, ҳамма нарса бўлсаю қанақасига тўнтариш бўлиши мумкин? Тагига етолмадимда мен,. Фикрим ўзгариб қолди демоқчиманда. Кеча Қурултой эшиттиришида муҳокамани эшитдимда. Муҳаммад Солиҳ “Яқин кунлар, йиллар ичида қандайдир ўзгаришлар қиламиз” деди. Ички ишлар, армия жуда катта нарсада. Бу катта масса. Қандай ўзгариш бўлиши мумкин. Шу нарса тўғрисида ўйлаб кўрдимикан булар? Ўзбекистон халқининг ҳаммаси тирикчилик учун четда юрибди, дейди қашқадарëлик суҳбатдош.

Мен улар сафига кирмоқчиман

"Эркин микрофон" дастурида ўз фикрларини мунтазам билдириб борувчи тошкентлик Абдуқаҳҳор ака Ўзбекистон халқ ҳаракатига аъзо бўлиш истагини билдирди.

- Кеча "Қурултой"ни эшитдимда. Муҳаммад Солиҳ, кейин анави нималарнинг йиғилиши бўлдию. Ўшанга муносабатимни билдирмоқчи эдим. Мисол учун мен ўзим ҳам аъзо бўлардим ҳақиқатан, ҳеч қўрқадиган жойи йўқ, дейди Абдуқаҳҳор ака.

Қурултой Тошкентда ўтказилса, мен ëрдам бераман¸

дейди Россияда ишлайдиган бой тадбиркор 45 ëшли Асрорхўжа.

- Мен ўзим ҳам¸ масалан¸ доимо алоқада бўлишни хоҳлардим. Мен ўзимга тўқ одамман. Бу ердагиларга ҳам ëрдам берганман. Дўстлик бўлиши керакда. Мана Чеченистонни қаранг. Бир оғиз телефон қилсак, 500таси етиб келади. Ўзбекда бунақа нарса йўқ. Бизларники ҳаммаси подальше от моего дома деган фикрдалиги учун конкрет бир нарсага эриша олмайди демоқчиман. “Эсон-омон пул юборсам бўлди. Менга уй қуришаяпти. Бориб уйланаман. Машина олиб олсам бўлди. Такси қилиб юравераман”. Дальше у ëғини ўйлаш йўқ. Учрашишди дедингиз Прагада. Прагада учрашишга ҳаққи бор. Ҳамма ëқда расмий маълумотлар берилган. Менинг фикримча, Ўзбекистоннинг ўзида бу нарсани қилиш керак, дейди 45 ëшли тадбиркор Асрорхўжа.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG