Линклар

Apple ширкати Хитойнинг Proview ширкатига iPad номи бўйича баҳсларга чек қўйиш учун 60 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Proview ширкати IPad маҳсулоти номидан Хитойда фойдаланиш унга тегишли эканини, 2000 йилда рўйхатдан ўтқаздирганини даъво қилган.

Хитой Apple маҳсулотлари учун дунёда энг йирик бозорлардан ҳисобланиб, мамлакатда бу маҳсулотларга эҳтиёж ошиб бораётгани айтилади.

Хитойнинг бир қанча жойларидаги дўконлардан икки ширкатнинг тортишувлари сабаб iPad маҳсулотлари ғойиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG