Линклар

logo-print
Суриялик яна бир гуруҳ ҳарбийлар Туркия ҳудудига қочиб ўтди. Бу ҳақда Туркиянинг “Анатолия” ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Суриядан қочиб ўтган 85 нафар ҳарбий орасида бир генерал ва қатор юқори лавозимли зобитлар бор. Сурия ҳукумати ҳозирча бу ҳақда маълумот бергани йўқ.

Аввал ҳам бир неча ҳарбий Башар Асад режимидан қочган эди. 25 июнда Суриянинг 39 нафар ҳарбийси Туркияга қочиб ўтгани ҳақида хабар берилган, улар орасида бир генерал ва икки полковник бўлгани айтилган эди.

Ҳозирда Туркия қарийб 35 минг суриялик қочқинга бошпана берган.
XS
SM
MD
LG