Линклар

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Лондонда ўтаётган нуфузли Уимблдон турнирининг тўртинчи босқичида россиялик теннисчи Михаил Южнийга беш сет давом этган ўйинда мағлуб бўлди.

Муросасиз кечган учрашув 4 соату 18 дақиқа давом этди ва 6:3, 5:7, 6:4, 6:7, 7:5 ҳисобида Южний фойдасига ҳал бўлди.

Денис Истомин ўз карьерасида илк бор "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг тўртинчи босқичига чиққан эди.

Михаил Южний чорак финалда швейцариялик таниқли теннисчи Рожер Федерер билан учрашади.
XS
SM
MD
LG