Линклар

Покистон ҳукумати ва мудофаа расмийлари сешанба куни мамлакат чегараларини Афғонистонга мўлжалланган НАТО юклари учун қайта очиш режасини муҳокама қилади.

2011 йилнинг ноябр ойида Покистон ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот юклари олиб ўтиш йўлларини ёпиб қўйган эди. Бунга НАТО ҳужуми оқибатида 24 покистонлик аскарнинг ўлгани сабаб бўлган.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистоннинг янги Бош вазири Ража Парвез Ашраф билан телефон орқали боғланиб, таъминот йўлини муҳокама қилган.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари бош қўмондони¸ АҚШ генерали Жон Аллен ҳам ўтган ҳафта Исломобод раҳбарлари билан Покистон орқали ўтувчи таъминот тармоғини қайта очиш масаласи бўйича музокаралар олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG