Линклар

logo-print
Футбол бўйича Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста якшанба куни якунланган Евро-2012 чмепионатининг энг яхши ўйинчиси, деб топилди, дея хабар қилади УЕФА веб сайти.

“Барселона” футбол клуби аъзоси Иньеста турнир давомида бирорта ҳам гол киритмаган. Бироқ, кузатувчиларга кўра, Қизил Фурияларнинг мустаҳкам ҳимояси ва қатор ҳужумлари айнан Иньестадан бошланган.

Евро-2012 нинг энг яхши тўпурари деб Испания терма жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес топилди. У турнир давомида уч голга муаллифлик қилиб, бир голга ассистентлик қилган.

1 июл куни Киевда ўтган финал ўйинида Испания терма жамоаси Италия термаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Евро-2012 чемпионига айланди.

Мураббий Винсенте Дел Боске бошчилигидаги Қизил Фуриялар қаторасига икки Европа чемпионатида ва Жаҳон биринчилигида ғалаба қозонган илк терма жамоа бўлди.
XS
SM
MD
LG