Линклар

logo-print

Ўзбекистон элчиси Испания Қиролига ишонч ёрлиғини топширди


Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов.

Ўзбекистон Республикасининг (қароргоҳи Берлинда жойлашган) Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов Испания Қироли Хуан Карлос I га ишонч ёрлиқларини топширди.

"Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Испания ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Бундан аввал Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчиси лавозимини Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова эгаллаган. 2010-2011 йилларда элчи бўлган Гулнора Каримованинг қароргоҳи Мадридда бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги "Жаҳон" агентлиги Испаниядаги янги элчининг қароргоҳи нега Берлида жойлашиши изоҳланмаган.
XS
SM
MD
LG