Линклар

logo-print

АҚШ элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол.

2012 йил 2 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штаталари элчиси Жорж Крол билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат давомида турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

АҚШ Афғонистондаги НАТО ҳарбийларига юкларни транзит қилиш ҳамда қўшинларини олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан фойдаланишга қизиқиши ортаётгани боис Тошкент билан Вашингтон ўртасида муносабатлар яқинлашиб бормоқда. Афғонистондаги НАТО қўшинлари 2014 йилга қадар олиб чиқилиши режалаштирилган.

Жорий йилда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланади.

2011 йил натижаларига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 36 фоизга кўпайиб қарийб 250 миллион АҚШ долларига етган.

Бунинг 72,3 миллион долларини экспорт, 177,6 миллион долларини импорт ташкил қилган.

2010 йилда Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 181,7 миллион долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG