Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада Сурия мухолифати вакиллари учрашуви икки кундан бери давом этмоқда.

Йиғилишдан мақсад Сурияда сиёсий ўтиш даврида муштарак позиция ишлаб чиқишдан иборат.

Мазкур учрашув Араб Лигаси томонидан уюштирилди.

Айни пайтда, Ню Йоркда Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай дунё давлатларини Сурияга қуроллар етказиб бермаслик ҳақида огоҳлантирди.

Пиллай Халқаро жиноятлар судини Сурияда қатлиомлар содир этилгани тўғрисидаги иддаолар бўйича тафтиш ўтказишга чақирди.

Шунингдек, Сурия Президенти Башар ал-Ассад 22 июн куни Туркиянинг разведка учқичи Сурия ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани хусусида таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG