Линклар

Ироқдаги портлашларда ўттиздан ортиқ одам ўлди


Девония шаҳридаги портлаш амалга оширилган бозор, 2012 йил 3 июл.

Девония шаҳридаги портлаш амалга оширилган бозор, 2012 йил 3 июл.

Ироқда амалга оширилган ҳужумларда камида 33 одам ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ одам яраланди.

3 июл куни Девония шаҳридаги одам гавжум бозорлардан бирида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 25 киши ўлган, элликка яқин одам яраланган.

Ироқ полицияси шаҳарнинг ўша қисмида комендантлик соати жорий қилиб, шаҳарга кириш-чиқиш йўлларини ёпиб қўйди.

Карбало шаҳрида сешанба куни эрталаб шиа зиёратчиларга қарши амалга оширилган ҳужумда беш одам ўлди, ўттизга яқини жароҳат олди.

Шиаларга қарши уюштирилган олдинги ҳужумлар учун масъулиятни Ироқ суннийларининг Ал-Қоидага алоқадор гуруҳи ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG