Линклар

logo-print
Покистон Афғонистонга мўлжалланган НАТО юклари транзити учун ўз чегарасини очади.

Бу ҳақда сешанба куни маълум қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга кўра, АҚШ ҳукумати НАТО ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган покистонлик аскарлар учун Покистондан “узр сўрайди”.

2011 йилнинг ноябр ойида Покистон ўз ҳудуди орқали Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот юклари олиб ўтиш йўлларини ёпиб қўйган эди. Бунга НАТО ҳужуми оқибатида 24 покистонлик аскарнинг ўлгани сабаб бўлган.

Аввалроқ Покистон янги Бош вазири Ража Парвез Ашраф етти ой давом этган НАТО таъминот тармоғи блокадаси Покистон ва НАТО давлатлари ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаганди.

Сешанба куни Толибон ҳаракатининг Покистондаги бўлими мамлакатдан ўтадиган НАТО юкларига ҳужумлар уюштиришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG