Линклар

logo-print
Япония ҳукумати Москвадаги элчисини Токиога чақириб, Россия Бош вазир Дмитрий Медведевнинг баҳсли Курил оролларига ташриф буюргани юзасидан “чуқур таассуф” билдирди.

Сешанба куни қилган чиқишида Япония Ташқи ишлар вазири Коичиро Гемба Россия мулозимларининг оролларга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатга "совуқ сув қуйиши"ни айтди.

Япония ўзининг шимолий ҳудуди деб ҳисоблайдиган жанубий Курил оролларини Совет Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейин босиб олганини таъкидлаб келади.

Кунашир оролига ташриф арафасида Медведев Курил ороллари “Россиянинг муҳим қисми”, дея баёнот берди.

Сахалин оролида ўтган ҳукумат йиғинида Россия Бош вазири ҳудудлардан воз кечиш мамлакатнинг парчаланишига олиб келишини айтди.
XS
SM
MD
LG