Линклар

Бугун – 4 июл куни АҚШ ўз мустақиллигининг 236 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШ президенти Барак Обамага ўз табригини йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Байрам муносабати билан Тошкентдаги тантанали қабулда чиқиш қилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол бу йил нафақат АҚШ мустақиллигининг 236 йиллиги, балки икки давлат ўртасидаги муносабатларга 20 йил тўлгани ҳам нишонланишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 19 февралида ўрнатилган эди.

2011 йил натижаларига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 36 фоизга ортган ва қарийб 250 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
XS
SM
MD
LG