Линклар

Қозоғистонда мухолифат театри режиссёри Бўлат Oтабoев Актау шаҳридаги тергов изоляторидан озод этилди.

15 июнда ҳибсга олинган Oтабoев ўтган йил декабр ойида Жанаўзен шаҳрида иш ташлаган нефт заводи ишчилари орасида “ижтимоий нафрат қўзғатганлик”да айбланганди.

Жорий йил март ойида Oтабoев Жанаўзен воқеаларига ишора қилувчи театр томошасини саҳналаштирган.

Аввалроқ Халқаро Амнистия ташкилоти ҳибсга олинган режиссёр Бўлат Oтабoевни “виждон тутқини” деб эълон қилган эди.

3 июн куни озод этилган Oтабoев Озодлик радиосининг қозоқ хизматига интервю бериб, унга қўйилган айбловлар олинганини ва у энди Жанаўзен воқеалари бўйича маҳкама жараёнида гувоҳ қаторида иштирок этишини айтди.

Германия ва Қозоғистон театрлари ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун Oтабoевга август ойида Германиянинг “Гёте” медали топширилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG