Линклар

Рус тили мақомини ошириши кўзда тутилган янги қонун Украина парламентида қатор баҳсларга сабаб бўлди.

Олий Раданинг 364 депутатидан 248 нафари мамлакат бўйлаб қатор соҳалардаги ёзма ишларни олиб боришда рус тили мақомини украин тилига тенглаштирувчи қонунни маъқуллади.

Украина президенти Виктор Янукович имзолаганидан сўнг янги қонун тўлиқ амалга киради.

Баҳсларга сабаб бўлган ушбу қонун лойиҳасини Олий Радага президент Якуновични қўллаб-қувватловчи “Регионлар партияси” сиёсий фракцияси олиб чиққан эди.

Айни дамда Украинада юридик ва солиқ соҳаларида иш юритиш фақат украин тилида олиб борилади.

Рус тили Украинада энг кенг тарқалган иккинчи тилдир. Мамлакатнинг шарқий қисмида яшовчи аксар аҳоли рус тилида сўзлашади.
XS
SM
MD
LG