Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:10

Киевда рус тили мавқеини оширувчи қонунга норозилик билдирилди


Украина пойтахти Киевда полиция рус тили мавқеини оширириши кўзда тутилган тил бўйича янги қонундан дарғазаб юзлаб намойишчини тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.

Тўқнашувлар Президент Виктор Янукович нутқ сўзлаши мўлжалланган бино ташқарисида рўй берди.

Януковичнинг Минтақалар партияси томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси, кўплаб ўзгаришлар ҳеч муҳокама қилинмаган эса-да, сешанба куни парламент томонидан қабул қилинди.

Бунинг ортидан парламент спикери Володимир Литвин истеъфо аризасини топширган.

Лойиҳа иккинчи ўқиш ортидан, иқтидордаги партия ва мухолифат аъзолари орасидаги муштлашувларга қарамай, барибир қабул қилинган.

Киевдаги норозилик намойишида мингдан ортиқ одам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG