Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:42

Ясир Арофат жасади қолдиқлари текширилади


Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос марҳум Ясир Арофат жасади қолдиқларини эксгумация қилишга руҳсат берди.

Фаластиннинг собиқ раҳбари Арофат ўлими сабабларини ўрганиш учун унинг жасади қолдиқлари текширилиши кераклиги айтилаётган эди.

Аввалроқ, "Ал-Жазира" телеканали мухбири журналистик суриштирув ўтказиб, Арофат 2004 йилда полония радиактив моддаси билан заҳарланган бўлиши мумкинлигига ишора қилганди.

Қатар телеканали мухбирига кўра, Арофат ўлимидан олдин кийган кийимлари Швейцария институтида текширилганида унда полония -210 моддаси излари топилган.
XS
SM
MD
LG