Линклар

Руминияда бугун президент Траян Бэсескуга импичмент билдириш масаласида парламент махсус сессияси бошланади.

Президентнинг ҳокимиятдан четлатилишини Бош вазир Виктор Понт тарафдори бўлган парламентдаги Социал-либерал иттифоқ талаб қилмоқда.

Агар парламент президентга импичмент билдириш борасида қарор қабул қилса, 30 кун ичида референдум ўтказилиши шарт бўлади. Референдумда овоз берувчиларнинг кўпчилиги қўлласа, президент истеъфога чиқарилади.

Бэсеску парламентдаги ҳукумрон кўпчиликнинг ҳаракатлари демократия учун таҳдид экани тўғрисида баёнот берди. Руминиядаги сиёсий инқироздан АҚШ ва Европа Иттифоқи ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG