Линклар

Украина пойтахти Киевда чоршанба куни норозилар ва милиция ўртасида содир бўлган тўқнашувда жароҳатланган ўндан ортиқ милицонерга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Киевда намойиш рус тили мавқеини оширувчи қонуннинг иккинчи ўқишда қабул қилингани муносабати билан ўтказилди. Маълумотга кўра, 700 дан ортиқ норози митингчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган милиция ходимлари билан тўқнашган. Ўнлаб намойишчилар эса милиция томонидан ҳибс қилинган.

Рус тили мавқеини оширувчи қонун қабул қилиниши ортидан Украина парламентининг “Бизнинг Украина-Халқ мудофааси” фракцияси депутатларидан бир нечтаси очлик эълон қилди. Парламент раиси Владимир Литвин ва унинг ўринбосари Николай Томенко истеъфо берди.
XS
SM
MD
LG