Линклар

Фарғонада ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи якунлангани ҳақида 4 июл куни Қирғизистон ҳукумати расмийлари маълум қилди.

Музокараларда чегарани аниқлашнинг янги формати келишиб олинди. Қирғизистон ҳукумати расмийларининг билдиришича, бундан буён ўтказиладиган музокараларда шу кунгача аниқланмаган 10 та ҳудуд масаласи муҳокама қилинади.

Расмий маълумотга кўра, ўзбек-қирғиз чегараси юзасидан сўзлашувларнинг кейинги босқичи 24 июлда Ўш шаҳрида бошланади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги бир ярим минг чақиримдан кўпроқ. Мазкур ҳудуднинг 300 чақирими шу кунгача аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG