Линклар

logo-print

НАТО учун Покистон орқали транзит йўли очилди


НАТО юклари етти ойдан бери Покистон-Афғонистон чегарасида тўхтаб қолган эди.

НАТО юклари етти ойдан бери Покистон-Афғонистон чегарасида тўхтаб қолган эди.

Покистон расмийлари пайшанба куни мамлакат ҳудуди орқали НАТО юкларини Афғонистонга транзит қилиш қайта йўлга қўйилганини маълум қилди.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўтган йилнинг ноябрида НАТО ҳаво ҳужумида 24 аскарнинг ҳалок бўлгани юзасидан “самимий ҳамдардлик” билдирганидан кейин Покистон транзит йўлагини очишга розилик берди.

2011 йил ноябр ойидаги ҳужумдан кейин Исломобод транзит йўлини тўсиб қўйиб, АҚШ ҳодиса учун расман кечирим сўрамагунча, Жанубий таъминот тармоғи деб аталувчи йўлакни очмаслигини айтиб келаётган эди.

Юзага келган вазият туфайли НАТО Афғонистонга юкларни етказишда узунроқ масофага эга бўлган Россия ва Марказий Осиё орқали ўтадиган Шимолий таъминот тармоғига боғланиб қолган эди.

Шимолий таъминот тармоғи Ғарб, биринчи навбатда АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатлари яқинлашишига ҳам олиб келди.

Имзоланган келишувнинг бир қисми ўлароқ, Қўшма Штатлар Покистон ҳарбийларига жанггариларга қарши олиб борилаётган амалиётлар харажатини қоплаш учун бир миллиард АҚШ доллари миқдорида пул беради.
XS
SM
MD
LG