Линклар

Ўзбекистон делегацияси МДҲ мудофаа вазирлари кенгашининг 62-сессиясида қатнашади.

РИА новости агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда кенгаш котибияти матбуот вакили Михаил Севастьянов маълум қилган. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларининг аксарини ўз ичига олувчи Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиши унинг МДҲ мудофаа вазирлари кенгашидаги иштирокига таъсир қилмайди.

Севастьянов Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг аъзоси бўлиб қолишини қайд этди.

Бугун Россиянинг Калининград шаҳрида бошланадиган кенгаш йиғинида 28 масала бўйича муҳокамалар бўлиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон КХШТдан чиқиш нияти билдирилган нотани ташкилот котибиятига юборган эди. Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик ташкилотини 1999 йилда бир марта тарк этиб улгурган. 2006 йилда, Андижон воқеаларидан кейин Ғарб давлатлари танқиди остида қолган Тошкент яна КХШТга қўшилишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG