Линклар

Ўзларини Ўзбекистон режимига мухолиф деб билган бу гуруҳ вакилларидан 4 нафари Озодлик студиясида ўтказилган “Қурултой” дастурининг меҳмони бўлди.

Давра суҳбатида Марказий Осиë муаммоларини ëритиб келган таниқли киноҳужжатчи Майкл Андерсон ҳам иштирок этди.

Эшиттиришда қатнашган таҳлилчи Камолиддин Раббимов, Озодлик мухбири Замира Шукур суҳбат иштирокчиларига жиддий саволлар беришди.

Бу саволлар мазмуни ўзбек мухолифати нега буқадар кучсиз ва самарасиз ҳолатда деган мазмунда бўлди.

Бу саволга Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон Эрк Демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов ва ўзбек мухолифатининг ëш вакилларидан бўлган Султонмурод ва Йўлдошвойлар жавоб беришди.

Киноҳужжатчи Майкл Андерсон эса, бу суҳбатнинг долзарб ва ўз вақтида бўлаëтганига эътибор қаратиб, демократияни ўз тароғи билан тараб, қуюшқонга солиш ҳаракатлари истиқболсиз эканини таъкидлади.



Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG