Линклар

logo-print

Руминия президенти импичмент қилиниши мумкин


Руминия Президенти Трайан Басеску

Руминия Президенти Трайан Басеску

Руминия парламентида кўпчиликни ташкил қилувчи Либерал социалисттик иттифоқи мамлакат президенти Трайан Басескуни лавозимидан четлатишга қаратилган фавқулодда мажлисни бошлайди.

Бир кун аввал парламент иккала палатаси раислари ҳамда олий суд аъзоларини лавозимларидан четлатилган эди. Парламент раисларининг иккаласи ҳам Басескунинг партиядоши эди.

Уч партияни ўз ичига олувчи Либерал социалистик иттифоқ пайшанба ва жума кунлари марказ-ўнгчи президентни импичмент қилиш масаласини муҳокама қилади.

Сўлчи бош вазир Виктор Понта мамлакат Конституциявий судининг парламент қарорлари юзасидан ҳукм қилиш ваколатини бекор қилиб, Басескуни импичмент қилиш учун йўл очиб берди.

Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Руминияда демократик жараёнларга бўлаётган ҳуруж борасида ташвиш билдирди.

Парламент импичмент ҳақида қарор қабул қилса, бу масала 30 кун ичида референдумга чиқарилади.

Собиқ коммунист Понтанинг партияси 2007 йилда ҳам Басескуни лавозимидан четлатган, лекин ундан кейин ўтказилган референдумда у қайта жойига тикланган эди.
XS
SM
MD
LG