Линклар

Шу йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон иссиққа чидамли ва қийин эрувчи металлар комбинати ишчиси Алишер Сокинов билан фожиали ҳодиса содир бўлди.

Металл цехида пресслаш компрессоридан ажралиб чиққан металл бўлаги 41 ёшли Алишер Сокиновнинг бўйин қисмидаги кекирдак ва артериал қон томирини узиб кетди. Натижада комбинат ишчиси Чирчиқ шаҳар Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этди.

Ўтказилган суд тиббий экпретиза хулосасига кўра, Сокиновнинг ўлимига ўткир қон йўқотиш, кучли артериал шикастланиш ва аъзолар нотекис камқонлиги сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши материаллари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари комбинатда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги шароитлари етарлича йўлга қўйилмаганини кўрсатмоқда.

Алишер Сокиновнинг рафиқаси Нилуфар “Озодлик” мухбири билан суҳбатда уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, ёлғиз боқувчисини йўқотгани боис қийналиб қолганини таъкидлади.

Комбинат маъмурияти Алишер Сокиновнинг 29 июн куни ўтказилган маъракаси арафасида хонадонга 2 миллион сўм (700 АҚШ доллари) олиб келиб бергани, эрининг ўлими билан боғлиқ бошқа товон пули ёки компенсация тўламаганини айтди бева аёл.

Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг номини очиқламаган ходими қўзғатилган жиноят иши ва олиб борилаётган тергов даврида фуқаронинг меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқлари тъминлашинини эътироф этди.

Стратегик аҳамиятга эга металл комбинати 1956 йилнинг 6 ноябрида ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги иссиққа чидамли, нодир металлар, керамик қотишмаларни қайта ишловчи ягона корхонадир.

Комбинат тоғ-кон, кўмир, нефт, авиация, машинасозлик, электротехника соҳалари учун анжомлар, техникалар ишлаб чиқаради. Кейинги йилларда давлат буюртмаси ва махсус буюртма асосида комбинат жаҳон бозорига сифатли қимматбаҳо волфрам ва молибден маҳсулотларини чиқармоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG