Линклар

logo-print
Украина мухолифатининг юзлаб тарафдори икки кундан бери рус тили мақомини оширувчи қонунга қарши Киевда норозилик намойиш ўтказмоқда.

Парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи Минтақалар партияси сешанба куни қабул қилган қонун депутатлар ўртасида мушталушвга ҳам сабаб бўлди.

Рус тилида сўзлашувчи минтақаларда суд, таълим ва бошқа давлат идораларида рус тилининг ишлатилишига имкон берувчи қонунга норозилик ўлароқ, парламент раиси Владимир Литвин истеъфо берди.

Қонун кучга кириши учун уни президент Виктор Янукович имзолаши керак.

Украинада тил масаласи мунозаралар манбаи бўлиб келади. Мамлакатда давлат тили украин тилидир, лекин кўплаб украиналиклар рус тилини она тили деб билади.

Янукович қонун келтириб чиқарган қарама-қаршиликлар ҳал бўлмаса, муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилиши мумкин, демоқда.
XS
SM
MD
LG