Линклар

logo-print

Фукусима ҳалокатига "одам фактори" сабаб бўлган


Япония парламент комиссияси ўтган йили Фукусима атом электростанциясида рўй берган фалокатга “одам фактори” сабаб бўлган, деган хулосани берди. Пайшанба куни эълон қилган ҳалокатга оид якуний ҳисоботида, парламент комиссияси ҳодисага сабабчи сифатида ҳукумат, назоратчи идоралар ва станцияни ишлатган TEPCO ширкатини Фукусимадаги Даиичи заводи цунамидан шикастланган пайтда учун тезкор чораларни кўрмаганликда айблади.

Цунами оқибатида Даиичи заводидан радиоактив моддалар сизиб чиқиб, ўн минглаб одамлар ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган эди.

Воқеага алоқадор томонлар фитнада айбланиб, “бу билан миллатнинг ядровий ҳалокатлардан ҳимояланиш ҳаққига ҳиёнат қилди”, дея таъкидланади ҳисоботда.

Бўҳрон пайтида тезкор чоралар кўрмаганликда танқид қилинган бош вазир Наото Кан ўтган йил сентябр ойида истеъфога чиққан эди.
XS
SM
MD
LG