Линклар

logo-print

ЕХҲТ Марказий Осиё ҳукуматларини Интернетни тўсмасликка чақирди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлар ҳукуматларини Интернет ресурсларни тўсмасликка чақирди. ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович бу ҳақда пайшанба куни Ашхободда ўтаётган Интернет матбуоти мавзусидаги конференцияда баён қилди.

Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистон билан Ўзбекистон кўплаб хорижий Интернет сайталари, жумладан Twitter ва YouTube каби ижтимоий тармоқ ресурслари ва Озодлик, Фергана.ру, Би-Би-Си каби хабар агентликлари вебсайтларига тўсиқ қўйган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон ва Туркманистон етакчиларини “Интернет душманлари” рўйхатига қўшган.

Озодлик радиоси туркман хизмати мухбирларининг Ашхобод конференциясида иштирок этишига рухсат берилмади. Миятович Озодлик билан суҳбатда бундан бехабарлигини айтди.
XS
SM
MD
LG