Линклар

logo-print

Аҳмадийнажот Мурсийга қўнғироқ қилди


Миср расмий матбуотининг хабар қилишича, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот мисрлик ҳамкасби Муҳаммад Мурсийга қўнғироқ қилиб, унга президентлик фаолиятида омад тилаган.

Мурсий Миср президенти лавозимига киришганидан бери бу икки етакчи ўртасидаги илк мулоқот бўлгани айтилмоқда.

Миср президенти маъмуриятининги маълум қилишича, Аҳмадийнажот Мурсийни 29 август куни Теҳронда ўтадиган йирик халқаро блокларга қўшилмаган давлатлар саммитида қатнашишга таклиф қилган. Мурсий таклифни қабул қилдими, йўқми очиқланмади.

Қоҳира билан Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 1980 йилда Эронда Исломий инқилоб ва Мисрнинг Исроил давлатчилигини тан олиши ортидан бузилган.

Ўтган ойда Мурсий Эроннинг Фарс агентлигига икки давлат ўртасида алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдиргани тўғрисида интервю берганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG