Линклар

Фаластин расмийлари 2004 йилда вафот этган собиқ президент Ёсир Арофат ўлими сабабларини текшириш учун майитни эксгумация қилишга розилик берди.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос чоршанба куни собиқ етакчи жасадини текширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Швейцариядаги лаборатория собиқ Фаластин етакчиси умрининг сўнгги кунларида фойдаланган анжомларда радиоактив полоний моддалари топганидан кейин Арофатнинг беваси Суҳа жасадни суд-тиббий экспертизадан ўтказишга чақирди. Швейцария лабораторияси бу анжомларни бевнинг илтимосига кўра текширди.

Чоршанба куни Лозаннадаги Радиацион физика институти раҳбари Франсуа Бошур анжомларда полониум моддаси зарралари топилганини маълум қилди. Лекин, дея қўшимча қилди у, радиоактив изотопнинг манбаси нима эканини аниқлаш учун қўшимча текширув ўтказиш керак бўлади.
XS
SM
MD
LG