Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:21

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳабибулла Оқпўлатов озод қилинди


Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳабибулла Оқпўлатов.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳабибулла Оқпўлатов.

4 июль куни тушдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/45-муассаса (Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ фаоли Ҳабибулла Оқпўлатов озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси кеча кечқурун уйига етиб борган. Унинг соғлиғи қониқарли, кайфияти яхши. Жамиятга кўра, Ҳабибулла Оқпўлатов муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган.

62 яшар Ҳабибулла Оқпўлатов 2005 йилнинг 4 июнида Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ томонидан ҳибсга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) билан айбланиб, 2005 йилнинг 18 ноябрида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти маълумотига кўра, Ҳабибулла Оқпўлатовга 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг талабига бўйиcунмаслик) билан яна 3 йил муддат қўшиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабибулла Оқпўлатов билан бирга озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари Саттор Ирзаев ҳамда Норбой Холжигитов муддатидан аввал озодликка чиқарилган.
XS
SM
MD
LG