Линклар

logo-print
Қирғизистонда Ижтимоий тараққиёт вазири Равшан Собиров коррупцияда айбланиб қамоққа олинди.

Миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, аввалроқ вазирнинг ёрдамчиси 10 минг доллар пора олаётганида қўлга олинган. Вазир ёрдамчиси тергов пайтида порани Равшан Собиров кўрсатмаси билан олганини айтган. Равшан Собиров мана шу кўрсатмага асосан коррупцияда гумонланиб қўлга олинган.

Қирғизистондаги тожик диаспораси ўз миллатдошлари бўлган Равшан Собировнинг ҳибс қилиниши юзасидан президент Атамбаевга мурожаат жўнатишмоқчи.

Июн ойида Қирғизистонда коррупцияда айбланиб парламент депутати Нариман Тулеев ва бошқа бир қатор кичик ҳукумат амалдорлари қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG