Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши Малидаги исёнчиларга нисбатан санкциялар қабул қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳарбий исёнчилар конституциявий тузим ўрнатишдан бош тортиб, президент вазифасини бажарувчи Дионкунди Траоренинг мамлакатга қайтишига қаршилик қилмоқда.

Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан қабул қилган резолюцияда кенгаш Малида ҳокимиятни босиб олган қуролли исёнчиларга қарши санкция қўллашга ҳақли экани қайд этилади.

БМТ март ойида Малида содир этилган давлат тўнтариши оқибатида тузилган Миллий кенгашнинг тарқатилишини ҳам талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG