Линклар

Бугун Парижда “Сурия дўстлари”нинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтади.

Учинчи марта ўтказилаётган мазкур анжуманда бу сафар ҳарбий амалиётлар пайтида жабрланган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ва суриялик исёнчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинади.

“Сурия дўстлари” гуруҳига аъзо давлатлардан айримлари исёнчиларни қурол билан таъминлаш ташаббусини кўтармоқда.

Сурияда кеча ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида бўлган тўқнашувлар пайтида 56 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG