Линклар

logo-print

Афғонистон бўйича халқаро анжуман ўтказилади


Афғонистон бўйича донор давлатлар вакиллари Парижда ўтказган анжуман, 2008 йил 12 июн.

Афғонистон бўйича донор давлатлар вакиллари Парижда ўтказган анжуман, 2008 йил 12 июн.

Япония пойтахти Токиода 7 июл куни ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этадиган 70 га яқин донор давлат расмийлари хориж қўшинлари Афғонистондан 2014 йилда олиб чиқилганидан кейин бу давлатга ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама этади.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг уч йил давомида ҳар йили тўрт миллиард доллар ҳажмида молиявий ёрдам сўрашини айтган.

Ўз навбатида донор давлатлар солиқ тўловчиларнинг пули коррупция туфайли йўқ бўлиб кетмаслиги ҳақида кафолат берилишини хоҳламоқда.

Афғонистон 2002 йилдан бери 60 миллиард АҚШ доллари миқдорида халқаро ёрдам олган.

Шунга қарамай, мамлакат коррупция чуқур илдиз ортган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG