Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд Сурия режимига қарши қатъий санкциялар қўллашга ва Башар Ал-Ассадни президент лавозимини тарк этишга чақирди.

6 июл куни Парижда ўз ишини бошлаган “Сурия дўслари” номли анжуманда сўзлаган Олланд Суриядаги можаро “халқаро тинчликка тахдид” солаётганини баён қилди.

Франция раҳбари Сурияга кўрсатилаётган гуманитар ёрдамни кўпайтиришга ҳамда мухолифат гуруҳларини кўпроқ қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларни коммуникация технологияси билан таъминлашга чақирди.

Париж анжуманида 100дан ортиқ давлат расмийлари қатнашмоқда.

Бироқ Ал-Ассад режимига нисбатан қатор чоралар қўлланилишига қарши чиққан Россия ва Хитой вакиллари анжуманда иштирок этмаяпти.
XS
SM
MD
LG