Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маошлари, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини 1,15 мартага ошириш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Газета.уз Интернет нашри хабарига кўра, президент фармонига мувофиқ 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ойлик энг кам иш ҳақи 72,355 сўмни ташкил қилади. Ҳозир Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи 62,920 сўмни ташкил қилади.

Ёши сабабли пенсияга чиққан ва ёшлигидан ногирон бўлган фуқароларнинг энг кам пенсияси 141,520 сўмни ташкил қилади. Ҳозирда ногиронлик учун энг кам пенсия 123,060 сўмни ташкил қилади.

Қарилик ва меҳнатга лаёқатсизлик учун тўланадиган нафақа 86,835 сўмни ташкил қилади. Шу кунгача бу турдаги нафақа 75,510 сўм бўлган.

Охирги марта Ўзбекистонда энг кам ойлик маошлар 2011 йил декабр ойида ўртача 10 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG