Линклар

Сурия ҳарбийлари икки ҳафта олдин уриб туширган Туркияга қарашли разведка самолётининг икки учувчиси 6 июл куни дафн қилинди.

Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон таътилини тўхтатиб Туркия жанубидаги Малатя ҳаво базасида уюштирилган дафн маросимида қатнашди.

Хабарларга кўра, уриб туширилишидан олдин учувчилар сўнгги бор айни шу базадан парвоз қилган.

Икки учувчининг жасади пайшанба куни денгиз тубидан топилган эди.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад 22 июн кунги воқеа юзасидан таассуф билдириб Сурия кучлари разведка учқичи Туркияга тегишли бўлганини уриб туширганидан кейин билганини айтган.

Ушбу воқеа Туркия ва Сурия муносабатлари кескинлашишига ҳамда Туркия ўз кучларини Сурия чегараси яқинига жойлаштиришига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG