Линклар

Халқаро футбол федерацияси - ФИФА футбол бўйича дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорига - 66-ўриндан 65-ўринга кўтарилган.

Ўзбекистоннинг Осиё зонасидаги асосий рақиблари ҳисобланган жамоалар ФИФА рейтингида қуйидаги ўринларни эгаллаган: Япония 20-ўринни, Австралия 23-ўринни, Корея Республикаси 28-ўринни ва Эрон 50-ўрини эгаллаган.

Янги рейтингда Эрон терма жамоасининг ўрни бешта поғонага пасайган бўлса, бошқа жамоаларнинг ҳаммаси юқори поғонага кўтарилган.

Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси 488 балл билан зона рейтинги бўйича Осиёда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG