Линклар

АҚШ базаси Бишкекдан Душанбега кўчиши мумкин


Қирғизистондаги “Манас” транзит маркази.

Қирғизистондаги “Манас” транзит маркази.

Жума куни Душанбега ташриф буюрган АҚШ Конгресси делегацияси бошлиғи Дан Буртон Вашингтон Тожикистонга Қирғизистондаги “Манас” транзит марказининг эҳтимолий муқобили сифатида қарашини айтди.

- "Манас"даги транзит маркази 2014 йилда ёпилиши режаланган. Биз ўз ҳукуматимиз номидан гапирмаётган бўлсак ҳам, бизнингча, Тожикистон транзит маркази сифатида кўрилиши мумкин. Боиси бу мамлакат Афғонистон яқинида жойлашган. Айтганимиздан сўнг бу масалани Давлат департаментида муҳокама қиламиз, деди конрессмен Дан Буртон.

Марказий Осиёга сафар қилаётган икки партия аъзоларидан тузилган АҚШ Конгресси делегациясига Конгрессмен Грег Мийкс ва Дан Буртон бошчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG