Линклар

Ўзбекистон президенти жорий йилнинг сентябр ойида еттинчи маротаба Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда жанубий Кореянинг The Korea Times газетаси хабар тарқатди.

Газетанинг ёзишича, Ўзбекистон ва Жанубий Корея савдо айланмаси йилига 1,7 миллиард доллардан ошмоқда. Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга киритган сармоялари миқдори эса 10 миллард долларга етган.

Жанубий Корея айни пайтда умумий қиймати 4 миллард доллар бўлган Устюрт газ - кимё саноати комплекси қурилишида ҳамкорлик қилмоқда. Бу корхона ишга туширилса йилига 1 миллиард 600 миллион доллар фойда кўрилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG