Линклар

Руминия парламенти президент Траян Бэсескуга импичмент эълон қилиш жараёнини бошлаш учун овоз берди.

Энди мамлакатда 30 кун ичида референдум ўтказилиши керак. Референдумда сайловчиларнинг кўпчилиги маъқулласагина президент истеъфога чиқарилади.

Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Либерал социалистлар иттифоқи президентни Бош вазир ваколатларини ўзлаштириб олганликда ва 2010 йил бюджети чиқимларини кескин камайтирганликда айбламоқда.

Бэсеску ўзига билдирилган айбловларни рад этаётир. Европа Иттифоқи ва АҚШ Руминиядаги сиёсий инқироздан ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG