Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:43

Ўзбекистон-NATO ҳамкорлиги давом этади


Деярли вайрон этилган Афғонистон инфраструктурасини қайта тиклашда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ҳам борлиги қайд этилмоқда.
Деярли вайрон этилган Афғонистон инфраструктурасини қайта тиклашда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ҳам борлиги қайд этилмоқда.

Ўзбекистон орқали NATO юкларини транзит қилиш давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари, генерал - майор Рустам Ниёзов маълум қилди.

12.news.uz сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари, генерал - майор Рустам Ниёзов бу борада МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгашининг Калининградда ўтган йиғинидан сўнг баёнот берган. Рустам Ниёзовга кўра, Афғонистондан олиб чиқилаётган ва бу мамлакатга олиб кирилаётган NATO юклари ҳамда ҳарбийлари транзити Термиздаги авиабаза кўмагида амалга оширилмоқда.

“Транзит масаласи БМТ қарорлари доирасида амалга оширилади ва биз принципда уни амалга тадбиқ этамиз”, деб билдирган Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари.

Бундан аввалроқ 6 июн куни АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашгани хабар қилинган эди. Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий инфраструктурани шакллантиришдаги иштироки муҳокама қилинган.

NATOнинг Чикаго (АҚШ)да ўтган саммити чоғида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган эди. Мазкур саммитда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз мамлакати бу йўналишда ривожланган давлатлар билан тиғиз ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирган.

Ўзбекистон Амударёдан ўтувчи Ҳайратон кўприги орқали NATO юкларини ва инсонпарварлик ёрдамларини Афғонистонга транзит қилиш учун имконият яратиб берган эди. Ҳарбий юкларни ташишда Афғонистонга чегарадош ҳудуддаги ягона темир йўл тармоғидан ҳам фойдаланилмоқда.

“Экспертларнинг айтишича, Мазори Шариф –Шибергон темир йўлининг қурилиши трансафғон транспорт коридори шаклланиши учун имконият яратади, Бу коридор Марказий Осиё давлатлари учун юкларни денгиз бандаргоҳларига транзит қилувчи энг яқин йўл бўлиб қолади”, деб ёзади12.news.uz сайти.

Ўзбек матбуоти ўзбекистонлик мутахасислар кўмагида Афғонистонда бир қатор автомобил йўллари ва кўприклар қурилгани ҳақида ҳам хабар берган. Айни пайтда Кобул Хайратон-Пули Хумри-Кобул тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
XS
SM
MD
LG